Десантчи қизларимиз Ҳимолайни забт этди

Қозоғистонлик десантчи қизлар Ҳимолайни забт этди. Халқаро «КазИнд-2024» ўқув-машқларида Балжан Мусатаева ҳамда Маржан Сайранова қурол ва  аслаҳа-анжом билан парашютдан сакраш бўйича энг яхши натижа кўрсатди. Қизлар 3200 метр баландликдан белгиланган майдончага келиб тушди. Таъкидлаймиз, ўқув-машқлар 30 сентябрдан 13 октябрга қадар давом этади. Унда Қозоғистон Қуролли Кучларининг қуруқлик ва десант-ҳужумчи қўшинлари «Жануб» минтақавий қўмондонлиги қошидаги сараланган рота иштирок этмоқда.


Маржан Сайранова, ҳарбий хизматчи:


– Мен халқаро ўқув-машқларида парашютдай сакрашдай улкан орзуйимни амалга оширдим. Денгиз сатҳидан 600 метрдан 4 минг метргача бўлган баландликдан турли типдаги парашют тизимларида 50 дан зиёд сакрашни бажардим. Биз ҳозир Ҳиндистондаги ўқув-машқларда маҳоратимизни намойиш этмоқдамиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси