Бугун Қозоғистон ва
Россия ррезидентлари телефон орқали суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Владимир
Путин икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди, 2025 йил
натижаларга бой бўлганини таъкидлашди. Асосий натижалар қаторида ҳар томонлама стратегик
ҳамкорлик ва иттифоқчилик даражасига эришилганини кўрсатиш мумкин. Бу эса Қозоғистон
ва Россия муносабатларида янги босқич. Қосим-Жўмарт Тўқаев Украина масаласида
юзага келган ўсишни қутлади, сиёсий-дипломатик ҳаракатни давом эттириш
лозимлигини таъкидлади. Қозоғистон Президенти Россия Президенти қароргоҳига
ҳужум қилишга уринишни қоралади. Суҳбат сўнггида давлат раҳбарлари Янги йил
табриклари ва тилакларини билдиришди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

