Астанада Қозоқ хонлиги асосчилари бўлган Жанибекхон ва
Керейхон ҳақида комикс тақдимоти ўтказилди. Машҳур тарихий шахслар ҳақидаги
асар ёшлар ўртасида жуда машҳур бўлиб кетди. Муаллиф - Ильяс Юсупжанов янги
лойиҳасини бошқа шаҳарларда ҳам тарғиб этиш ниятида. График ҳикояларга талаб
катталиги уларнинг формати билан боғлиқ. Ёшлар суратлардан маълумот олиши
осонроқ. Иллюстрацияланган рангли китоб қозоқ ва рус тилларида 4 минг нусхада
чиқарилди.
Ильяс
Юсупжанов, ёзувчи:
- Лойиҳадан кўзланган биринчи мақсад – ёшларнинг Қозоғистон тарихи ҳақидаги
билимларини кенгайтиришдан иборат. Бунда ўз тажрибамга таяндим. Бу муаммога
ўзим ҳам дуч келганман. Иккинчидан, янги иллюстраторлар, дизайнерлар тайёрлашга
бўлган эҳтиёж. Улар хорижда бизни қадрлашади, дейишади. Мен эса мазкур лойиҳа
билан уларни бу ерда қўллаб-қувватлашимизни кўрсатмоқчиман. Яна бир мақсадимиз
– замонавий болалар адабиётини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий маҳсулот чиқариш. У
лойиҳамизнинг асосий тамойилларидан.
Комикс яратишга киришаркан, ёш ёзувчи тарихий фактлар ва
архив маълумотларини ўрганиб чиқди. Барча
фактларнинг аниқлигини, тарихий воқеаларга ўзига хос ёндашувни Жўжи улусини ўрганиш илмий институти директори Жақсилиқ Сабитов юқори баҳолади.
Жақсилиқ Сабитов, Жўжи улусини ўрганиш илмий институти директори:
- Мен баъзи бир комикслар ҳақида эшитганман, лекин Керейхон
ва Жанибекхон ҳақидагисини биринчи марта кўриб турибман, яқиндан танишишни
истайман. Бошқа даврлар ҳақида ҳам шундай асарларга эҳтиёж бор. Назаримда, бунинг
учун бошқа туркийзабон мамлакатларда чиқарилаётган комикслардан ҳам фойдаланиш
лозим. Олимлар Жўжихон ҳақида 400 саҳифали асар ёзган. Аммо оддий одамлар уни
ўқиши амримаҳол. Ҳаддан зиёд мураккаб. Тушуна олиш учун улкан бэкграунд лозим. Қозоғистон
тарихи ҳақидаги комикслар шунинг учун ҳам жуда муҳим.
Яқин келажакда Ильяс Юсупжанов Бурундуқхон ва Қосимхон, шунингдек,
бошқа қозоқ ҳукмдорлари ҳақида асарлар яратиш ниятида. Уларнинг ҳам сюжети
воқеаларга бой бўлиши, қаҳрамонларни шиддатли жанглар, жасоратлар кутади. Маънавий
бойликларни ҳимоя қилишади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.