Қозоғистон Президенти агроросаноат мажмуасини мустаҳкамлашни топширди

Қозоғистон Президенти агроросаноат мажмуасини мустаҳкамлашни топширди

Рентабеллиги юқори экинлар етиштиришга ўтиш, хомашёни чуқур қайта ишлаш, маҳсулотни хорижга сотишни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланиш. Қозоғистон Президенти мамлакат агросаноат мажмуаси салоҳиятини мустаҳкамлашни топширди. Бу соҳа ўтган йил якунларига кўра, ривожланишига кўра етакчи ўринга чиқди. Баҳорги дала ишларини имтиёзли кредитлаш туфайли бунга эришилди. Жорий йилда ҳам мазкур мақсадда 700 миллиард тенге ажратилиши зарур, дея таъкидлади Қосим-Жўмарт Тўқаев. Айни вақтда, чорвадорлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчиларни кредитлар билан таъминлаш зарур. Президент аввалроқ самараси нисбатан кам субсидиялашдан имтиёзли кредитлаш моделига ўтиш лозимлигини кўрсатиб ўтганди. Республика миришкорлари ҳам Давлат раҳбарининг топшириқлари ижросини қўллаб-қувватлайди.


Иван Веселовский, Агроинновация ва биотехнологиялар илмий-тадқиқот институти илмий ходими:


- Менимча, агросаноат мажмуасининг ривожланиши мамлакатнинг иқтисодий аҳволига ижобий таъсир кўрсатади. Субсидиялардан кредитлашга ўтиш аграр саноат ривожланишига катта таъсир кўрсатади, деб ўйлайман.


Абдумалик Сарманов таржимаси