Астанада Қирғизистон маданияти кунлари доирасида кўргазма очилди

Астанада Қирғизистон маданияти кунлари доирасида кўргазма очилди

Этюдлар, абстракция, натюрмортлар. Қозоғистон пойтахтида Гапар Айтиев номидаги Қирғиз миллий музейи фондидан ўзига хос бадиий кўргазма очилди. Экспозиция юртимизда бўлиб ўтаётган Қирғизистон маданияти кунлари доирасида тақдим этилди. Ундан қўшни республикада яшовчи йигирма нафар энг машҳур мўйқалам усталарининг 50 дан зиёд асари жой олган. Картиналарнинг катта қисми қирғиз мусаввирларининг севимли жанри – пейзаждан иборат. Рассомларнинг бир туркум асарлари миллий колорит, мамлакат тараққиёти тарихи ва қирғиз халқининг ўзига хос хусусиятларини ўзида акс эттирган.

Таалайбек Усубалиев, Қирғизистон халқ рассоми:

- Ўйлайман, орзу қиламан, биродар халқлар ўртасида шунга ўхшаш маданий алмашинув тез-тез бўлиб турса, чунки бу яқинлаштиради. Энг муҳими, ёшларни тарбиялайди. Улар тарихни билиши керак, маданиятининг илдизини англаши лозим. Эртага концерт тадбирлари ҳам бўлади, яна кўплаб тадбирлар ўтказилади, 350 нафардан ортиқ одам келган, барчаси бизнинг таниқли маданият арбобларимиз.

Хуршида Абдуллаева таржимаси.