20
йил ичида 13 мингта дўмбира.
Уста Алмас Мустафа қозоқ миллий мусиқий асбоблари ясаш билан шуғулланади. Унинг таъкидлашича, дўмбиранинг овози яхши бўлиши учун унга одам юрагини бериши, сабр билан ишлаши керак. Чунки битта чолғу асбоби устида иш баъзан йиллар бўйи
давом этиши ҳам мумкин. Жараён мураккаб — корпусни кесиб олиш, сайқаллаш,
ёпиштириш, торларини тортиш керак. Масалан,
мана бу дўмбирани уста беш йилдан буён тайёрлашда давом этяпти, буюртмачи ҳам уни шоширмаяпти. Ноёб экспонатга Ёқутистондан келтирилган мамонт суяклари ўрнатиш мўлжалланган.
-
Бу суяклар 40 минг ёшда, шу ерга маҳкамлайман, мамонт суяги билан ҳеч ким ясамаган.
Қозоғистонда мавжуд дўмбиралар шаклига кўра асосан тўрт турга бўлинади.
Алмас
Мустафа, дўмбира ясовчи уста:
- Мана бу шакли томчи, деб аталади. У кўпроқ Ғарбий Қозоғистонда бўлади. Ахмет Жубанов шундайини чалган. Бу 48-ўлчамдаги
классик дўмбира. Бу дўмбира қошиқ шаклида, қора арчадан ясалган, ифорини сездингизми?
Устанинг коллекциясида
жуда ажойиб дўмбиралар ҳам бор. Масалан, бу – Алмас
салкам йигирма йил аввал ясаган юзинчи дўмбира. Мусиқий асбоб ўймакорлик намуналари билан безалган. Унинг овози лол қолдиради, даштга мос куйлайди, дейди уста. Унинг таъкидлашича, маҳорат сири шундаки, у ҳар бир чолғу асбобини қлби
билан ҳис қилиб, ясайди. Ёғоч ҳам гоҳида
сукут сақлайди, гоҳида бир зумда тилга киради. Баъзи тахталарни уста йиллар давомида сақлайди. Алмас
Мустафа келажакда миллий чолғу асбоблари музейи очиш ниятида.
Абдумалик Сарманов таржимаси

