Астанада қирғиз киноси кунлари ўтказилади. Қўшни республика киноҳафталиги «Жаннат оналар оёғи остида» кинокартинаси намойиши билан
очилди.
Режиссёр Руслан Акун яратган фильм қондошлар орасидаги меҳр-муҳаббат ришталари тўғрисида
ҳикоя қилади.
Сюжетга кўра, айрича хусусиятларга эга Адил исмли қаҳрамон ўз онасини муқаддас Макка
шаҳрига олиб боришни орзу қилади. Таъкидлаш керак, фильмнинг катта қисми
мамлакатимиз ҳудудида суратга олинган. Унинг премьераси эса март ойининг
охирларида бир пайтнинг ўзида икки давлат пойтахтида бўлиб ўтди. Қўшни давлат
дипломатик вакиллигида айтилишича, қирғизистонлик кинематограф асарлари намойиши
Садир Жапаровнинг Астанага ташрифи арафасида ўтказилиши режа қилинган.
Дастан Дюшекеев, Қирғизистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда Ва
Мухтор Элчиси:
- Барча соҳаларда алоқаларимиз юксак даражада. Қозоғистон ва Қирғизистон
иттифоқчилик муносабатларига эга, шунинг учун маданий-гуманитар, савдо-иқтисодий,
сиёсий, умуман, барча йўналишларда алоқалар юқори ўринда. Яқин интеграция – бу,
биринчидан, биродарлик муносабатлари ва қўшничилик, дўстлик. 2022 йилда
Қозоғистонда президент иштирокида Қирғизистон маданияти кунлари бўлиб ўтганди. Бу
ўзаро муносабатларнинг муҳим кўрсаткичи.
Фильм тақдимоти давомида яқин муддатларда ўтказилиши режалаштирилган бошқа
тадбирлар хусусида ҳам сўз юритилди. Булар барчаси икки биродар давлатнинг
ўзаро яқин ва мазмунли муносабатларидан гувоҳлик беради.
Кумис Сеитова, Қозоғистон Республикаси Маданият Ва Ахборот Вазирлиги
Маданият Қўмитаси Раиси:
- Апрель ойида жуда мазмунли кино тадбирлари режалаштирилган. Март ойи
охирларида Алматида кино кунлари ўтказилиб, Қирғизистон фильмлари намойиш
этилганди. Апрелда машҳур Манас кўргазмаси очилиши доирасидаги тадбирлар
ўтказилади, кейинчалик икки давлат оқсоқоллари ва ижодий зилилари иштирокида
давра суҳбати бўлиб ўтади. Бундан ташқари, икки мамлакат ижрочилари иштирокида
қўшма концерт, шунингдек, Астанада қирғиз амалий санъати кўргазмаси ташкил
этилиши кўзда тутилган.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.