Қозоғистон пойтахтида IТ-соҳасида янги иш бошлаганлар ва соҳа мутахассислари учун хакатон ўтказилди. Иштирокчилар нефть-газ саноатига оид ишланмаларини намойиш қилди. Жами 160 та ариза келиб тушган. Ҳакамлар фикрича, энг қизиқарли технологик ечимлар таклиф қилган учта жамоа ғолиб деб эълон қилинди. Уларнинг биринчиси компанияда мавжуд эҳтиёт қисмларни ҳисобловчи дастур прототипини таклиф этган. Иккинчиси гибрид график бўйича иш ўринларини аниқлайдиган дастурни ҳавола қилган. Учинчиси эса ақлли ахборот бордлари ёрдамида йўл ва транспорт аҳволини таҳлил қилувчи ечим билан келган.
Улан Буркитов, рақамлаштириш ва мунтазам такомиллаштириш бўлими бошлиғи:
- Менимча, бугунги хакатон муваффақиятли бўлди. Энг муҳими, бу ечимлар хавфсизликни таъминлаш, бизнес-жараёнларни самарали юритишга хизмат қилади. Мазкур коллоборация келажакда давом этади ва биз маҳаллий айти стартап компаниялар билан ишлашда давом этамиз, деб умид қиламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси