Миллий овнинг ўзига хослиги. Қозоғистонда қадимий санъат – буркутчилик иши ривожланмоқда. Қизил Ўрда вилоятида биринчи марта республика турнири ўтказилди. Унда анъаналар билимдонлари билан бирга ёш ҳаваскорлар ҳам тўпланди. Бу турнир ким учундир ўзини кўрсатиш имконияти бўлса, бошқалар учун ўз касбнинг нозик сирларини ўрганиш имконияти. Йиртқич қушни қўлга ўргатиш – ўзига хос санъат. Ўзига хос йўл-йўриғи мавжуд. Энг муҳими – сабр ва меҳнат. Бусиз муваффақиятга эришиш имконсиз, дейди Нур-Султондан келган бургутчи Серикбек Кунтуған.
Серикбек Кунтуған, турнир қатнашчиси:
- Қушни боқиш осон эмас. Бургут кунига 2 килограмм гўшт ейди. Яъни камида битта қуён. Бундан ташқари, у билан мунтазам шуғулланиш зарур. Хоҳловчилар кўп, лекин ҳаммада ҳам имконият етарли эмас.
Ғалимжан Ўмиртай, турнир қатнашчиси:
- Эндигина ўрганяпман. Жонивор билан бир-биримизни тушуна бошладик. Машғулотларда қуш ва одам ўртасида ўзига хос дўстлик шаклланади, дейишади. Тўғри экан. Бироқ бургутни ўргатиш осон, тутиб қолиш қийин. Нозик жиҳатлари кўп. Бу ерда янги нарсаларни билиб олмоқчиман.
Турнир икки қисмдан иборат. Биринчиси – қушни қўлга қўндириш. Кейин қуён ва тулки овлаш. Баҳсларда 12 минтақадан келган 90 дан зиёд бургутчи ўз маҳоратини синовдан ўтказди.
Таттимбет Капули, турнир қатнашчиси:
- Миллий спортнинг мазкур тури ёшларни қизиқтиради, ўзига жалб этади. Бундан мамнунмиз. Беллашувларда миллий анъана ва урф-одатлар намоён бўлади.
Турнир ташкилотчилари таъкидлашича, ов қушлари Қозоғистоннинг ташриф қоғозига айланиши лозим.
Басима Сарманова таржимаси