Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлашга оид янги тадбирлар таклиф қилмоқда. Вазирлик ходимларининг Бош вазир Алихан Смаилов билан учрашувида ана шулар тилга олинди. Бошқа мамлакатлар билан инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш, уларни жалб этиш жараёнида маъмурий-ҳуқуқий тўсиқларни бартараф қилиш шулар жумласидан. Ички ишлар вазирлиги ҳамда Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирликлари ҳам иш дастурини тақдим этди. Ички ишлар вазирлиги модуль стационар постлари ва полиция участка пунктлари қуриш ниятида. Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячилари инфратузилмаси, моддий-техник базасини тиклаш,ҳуқуқий ҳимоясини яхшилаш ниятида. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги эса улушлар асосида уй-жой қурилиши механизмлари шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, йўл соҳасини такомиллаштириш, импорт ўрнини қоплаш ва қайта ишлаш саноатида кичик ва ўрта бизнес улушини кенгайтиришни режалаштирган.
Абдумалик Сарманов таржимаси