1 триллион тенге ҳажмида саноат лойиҳалари рўёбга чиқарилади

1 триллион тенге ҳажмида саноат лойиҳалари рўёбга чиқарилади

Жами 194 та лойиҳа амалга ошиши режалаштирилган. Мамлакатда соҳа ва минтақалар бўйича импорт ўрнини тўлдириш дастурлари рўёбга чиқарилмоқда. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, ўтган йили республикада 2 триллион тенге ҳажмида 160 та лойиҳа ниҳоясига етказилган. Соҳада бир фоиздлик ўсиш кузатилган бўлса, қайта ишлаш саноатида бу кўрсаткич 3,4 фоиздан ошди. Барча йўналишларда – машинасозликда ҳам, рангли металлургияда ҳам, кимё, енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ҳам ижобий ўзгариш кузатилди. Вазирлик коллегиясида республика Бош вазири саноат лойиҳаларини янада кенгайтириш масаласини кўтарди. Асосий эътибор импорт ўрнини тўлдиришга қаратилиши зарур. Алихан Смаилов маълум қилишича, тоғ-кон соҳасини ривожлантириш, саноатда янги корхоналарни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси