Тошқин хавфи мавжудлиги сабабли Қозоғистон халқи ассамблеяси сессияси онлайн-форматда ўтказилади. Минтақалардаги ҚХА аъзолари анжуманда видеоконференц алоқа орқали қатнашади. Бугун ҚХА раисининг муовинлари этиб тайинланган Юрий Шин ва Луғмар Буларов билан учрашувда Давлат раҳбари ушбу қарорини маълум қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ассамблеянинг 33-сессиясига тайёргарлик ишлари хусусида ҳисоботни тинглади. Президент ҚХАнинг табиий офат оқибатларини бартараф этишда қўшган улкан ҳиссасини таъкидлаб ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси