Фуқароларнинг
шахсий маълумотларини муҳофаза қилиш Қозоғистоннинг янги Конституциясида
кўрсатилган. Бу меъёр шахсий ҳаёт, шахсий ва оилавий сир дахлсизлиги, ноқонуний
маълумот тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва маълумотдан фойдаланишдан муҳофаза
қилиш керак. Уларни рўёбга чиқариш учун мавжуд қонунчиликка ўзгариш ва
қўшимчалар киритилиши режалаштирилган. Шу жумладан, Маъмурий ҳуқуқбузарликлар
тўғрисида кодекс, Жиноят кодекси, шахсий маълумотлар ва киберхавфсизлик
тўғрисида қонунлар қайта кўрилади. Ишлар асосан икки йўналишда олиб борилади.
Аввало, маълумотларни сақлашнинг замонавий технологияларидан фойдаланилади.
Иккинчидан, компаниялар ва шахсий маълумотлар операторлари масъулияти
оширилади. Улар ваколатли органлар ва фуқароларни юз берган маълумотлар сизиши фактлари,
шахсий маълумотларга ишлов бериш ҳоллари ҳақида огоҳлантириши шарт.
Жаслан Мадиев, Қозоғистон
Республикаси Бош вазири ўринбосари – Сунъий идрок ва рақамли тараққиёт вазири:
- Давлат
органлари ва хусусий сектор томонидан тўпланадиган шахсий маълумотларни
тартибга келтириш ва ҳисобга олиш учун классификацияланган шахсий маълумотлар
операторлари реестри, ишончли хорижий маълумот олувчилар реестри яратилади.
Кибермаданият даражаси янада оширилади. Оммавий тарзда шахсий маълумотларни
сиздиргани учун жиноий жавобгарлик киритилади, маъмурий жарима миқдори 5 мингта
ойлик ҳисоб кўрсаткичига чиқарилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

