Фан соҳасида ўзгаришлар давом этяпти

Фан соҳасида ўзгаришлар давом этяпти

Бугунги кунда Қозоғистонда фан билан боғлиқ 12 турдаги давлат хизматларидан онлайн тартибда фойдаланиш мумкин. 2024 йил якунларига кўра, 15 минг мартадан кўпроқ хизмат кўрсатилди, шундан 95 фоизи — электрон форматда. Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги берган маълумотга кўра, 19 та энг катта талабга эга бизнес-жараённи қайта кўриб чиқиш оқибатида улар самарадорлигини 70 фоизга оширишга эришилди. Илмий тадқиқотларни молиялаштириш, илмий ва илмий-техник фаолиятни аккредитациялаш, олимларни рағбатлантириш билан боғлиқ ўзгаришлар киритилди. Бундан ташқари, Astanahub.com майдончаси базасида Миллий инновациявий тизим ягона дарчаси очилди. Унда олим, тадқиқотчи ва ишланма муаллифлари барча турдаги давлат ёрдамини олиши мумкин.


Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:


- Миллий инновациявий тизим ягона дарчаси турли фойдаланувчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда турли ечимларни таклиф қилади. Олимлар, стартаплар ва бизнес ягона рақамли майдончада ўзаро самарали ҳамкорлик қилиши мумкин. Astana Hub экотизимида deep tech соҳасидаги салмоқли илмий базага эга қатор стартаплар мавжуд. Баъзи компаниялар ишланмалари 10 ярим миллиард тенгедан зиёд даромад келтирди ва юзлаб иш ўринлари яратди.


Абдумалик Сарманов таржимаси