Аграр сектор ривожланиши ҳақида Президентга ҳисобот берилди

Аграр сектор ривожланиши ҳақида Президентга ҳисобот берилди

Йил бошидан буён Қозоғистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш 5 ярим фоизга ортди. 8 триллион тенге қийматга эга маҳсулот тайёрланди. Қишлоқ хўжалик вазири Айдарбек Сапаровнинг Қосим-Жўмарт Тўқаевга берган ҳисоботига кўра, агросаноат маҳсулотлари экспорти 4,7 миллиард долларгача ортди. Соҳага кўрсатилаётган давлат ёрдами ортяпти, 5 фоизли имтиёзли кредит бериляпти, агросаноат учун 1 триллион тенгегача молия ажратилди. Шу кунларда соҳада «е-АПК» ягона рақамли экотизим устида иш олиб бориляпти. У субсидиялаш, ердан фойдаланиш, зироатчилик, чорвачилик ва балиқчиликни ривожлантириш, давлат ахборот тизимлари билан интеграциялаш каби вазифаларни бажаришда хизмат қилади. Президент топшириғига кўра, Чорвачиликни ривожлантириш мажмуавий режаси ишлаб чиқилади. Давлат раҳбари озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш устида ҳам ишлашни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси