Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига мурожаат этди

Мамлакатда Конституцивий тартиб асосан тикланди. Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев контртеррор штаби йиғилишини ўтказилди. Унда Президент маъмурияти, Хавфсизлик кенгаши ва куч ишлатиш тузилмалари раҳбарияти иштирок этди. Улар республикадаги вазият, террорга қарши амалиётнинг бориши, шунингдек, минтақалардаги вазиятни кўриб чиқишди. Ҳозир ҳуқуқ-тартибот органлари мураккаб ишларни амалга оширмоқда. Жойларда органлар вазиятни қатъий назоратга олган, лекин террорчилар ҳамон қурол ишлатишда давом этяпти, мол-мулкка зарар етказишяпти. Контр-террор акциялар жангарилар тўла зарарсизлантирилгунича давом этади. Бундан ташқари, куч ишлатиш тузилмалари раҳбарлари Қозоғистонга ЖХШТ тинчлик ўрнатиш контингенти қўшилмалари кириб келмоқда. Улар мамлакатга чекланган муддатга, стратегик объектларни қўриқлаш учун чақирилди. Йиғилиш натижаларига кўра Президент вазиятни барқарорлаштириш бўйича қатор топшириқлар берди. Давлат раҳбари матбуот котиби Берик Уали берган маълумотга кўра, Президент Қозоғистон халқига мурожаат этади. Трансляция республика каналлари орқали намойиш қилинади.