Астанада II Ёш диний етакчилар форуми бўлиб ўтди

Астанада II Ёш диний етакчилар форуми бўлиб ўтди

Астанада II Ёш диний етакчилар форуми бўлиб ўтди. Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди доирасида ташкил этилган анжуманда 150 нафардан зиёд руҳонийлар, экспертлар, олим ва жамоат арбоблари қатнашди. Иштирокчилар замонамизнинг долзарб масалалари — иқлим ўзгаришларидан тортиб ижтимоий зиддиятлар ва тоқатсизлик ортиб боришигача бўлган муаммоларни муҳокама қилади. Маънавий қадриятлар ва динлараро мулоқотга алоҳида эътибор берилади. Иштирокчилар фикрича, замонавий дунёда барқарор ривожланиш кафолати бўла оладиган ёшлар ҳамда маданиятлар ва эътиқодларни ўзаро боғловчи маънавий дипломатиянинг аҳамияти ортиб боряпти. Форум ниҳоясида қўшма мурожаат қабул қилинди. Унда ёш етакчилар адолатли ва хавфсиз келажак қуриш учун бор кучини беришга тайёрлигини изҳор этди.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев таъкидлагани каби, замона оғирлашганида деворлар эмас, кўприклар қуриш керак. Халқимизнинг онгли танлови шундай. Инсоният замонанинг долзарб муаммоларини бартараф этиш учун янги ғоялар ва ёндашувларга муҳтож. Сиз, ёш етакчилар XXI асрнинг энг мураккаб муаммоларига бас келишингизга зарур. Бунга эса фақат очиқ, ҳалол, ишончга асосланган мулоқот орқали эришиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси