Қозоғистон Президенти сэр Сума Чакрабартини
қабул қилди ва унинг иқтисодий ривожланиш бўйича штатдан ташқари маслаҳатчи
лавозимида олиб борган самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ислоҳотлар бўйича Олий кенгаш йиғилишлари доирасида берган таклифлари
қатор дастурий ҳужжатлардан ўрин олганини алоҳида таъкидлади. У Сума Чакрабарти Қозоғистоннинг инвестициявий сиёсатини такомиллаштиришга қўшган ҳиссасини кўрсатиб ўтди. Сума Чакрабарти Давлат раҳбарига кўрсатилган юксак ишонч учун миннатдорчилик билдирди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси