Eвропа экспертлари Қозоғистоннинг янги конституциясини юқори баҳолади

Eвропа экспертлари Қозоғистоннинг янги конституциясини юқори баҳолади

Европа экспертлари Қозоғистоннинг янги Конституцияси кучга киришини ижобий баҳолаяпти. Diplomatic World нашри лойиҳалар директори Альберто Туркстра Асосий қонун мамлакатда амалга оширилаётган чуқур сиёсий ва институционал модернизация ифодаси бўлди, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ислоҳотлар давлат бошқаруви самарадорлигини оширади, сиёсий рақобатни кенгайтириш ва сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришга ёрдам беради. Янги Конституцияда илм-фан, таълим ва инновацияларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Эксперт айнан шу соҳалар барқарор ривожланишнинг асосини ташкил этиши, бунда инсон капитали ва ёшлар салоҳияти асосий ўрин тутишини таъкидлади.


Альберто Тюркстра, Diplomatic World нашриёти лойиҳалар директори:


- Бир палатали парламент тизим реалликка мослашишигп, фуқаролар талабларига кўра ишлашига олиб келади. Сўнгги ўн йилликлардаги ўзгаришлар - янги жамият ва иқтисодий моделни акс эттиради. Ислоҳотлар инвесторлар ва ҳамкорлар ишончини мустаҳкамлайди. Барқарорлик, олдинни кўриш, Европа Иттифоқи ва бошқа халқаро ҳамкорлар билан ҳамжиҳатликни кучайтириш учун сигнал.

Абдумалик Сарманов таржимаси