Астанада халқаро қушбегилар турнири якунланди

Астанада халқаро қушбегилар турнири якунланди

Астанада энг кучли қуш ўргатувчилар беллашуви ўтказилди. Унда Қозоғистон минтақалари, Хитой, Монголия ва Қирғизистондан келган спортчилар қатнашди. Очиқ халқаро биринчилик бу йил олтинчи марта ўтказилиши. Мусобақа давомида ўргатилган йиртқич қушларнинг очиқ далада ўлжани овлаш ва қушбеги буйруғини бажариш: чақирганда учиб келиш, қўлга қўниш малакалари баҳоланди.

Нурлан Мўлдаханов, бургутчи /Қирғизистон/:
- Бизнинг вазифа – ушбу қизиқарли спорт тури малакасини келгуси авлодга сингдириш. Бургут жуда ақлли қуш, ҳамма ҳам уни ўргата олмайди. Бу ишда паррандага меҳр кўрсатиш, эътибор бериш жуда муҳим. Бунинг учун ўқиш керак.

Диас Кунтуған, бургутчи/Қозоғистон/:
- Бу ишни бобомдан ўрганганман. У ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган билимларини менга беришга ҳаракат қилди. Ушбу миллий спорт тури билан шуғулланаётганимдан мамнунман.

Ташкилотчилар маълум қилишича, бундай турнирлар кўчманчи халқларнинг азалий миллий анъаналарини қайта тиклаш ва сақлаб қолишга қаратилган. Танлов Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик босқичи ҳисобланади. Эслатамиз, анжуман келаси йили Қозоғистонда ўтказилади. 

Еркеғали Қарбўзов, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари ўринбосари /Астана  шаҳри/:
- Ўзингизга маълум, келгуси йилда Қозоғистонда Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари ўтказилади. Бу анжуман икки марта Қирғизистонда, ўтган йили Туркияда ташкил қилинди. Астанада ташкил қилинадиган ўйинлар дастурида бургутчилар беллашуви ҳам бор. Бу турнирни тайёргарлик дейиш ҳам мумкин.

Бургутчилар ичида Атирау вилояти вакили биринчи ўринни олди. Астаналик уста қушбеги иккинчи, Ақмўла вилояти вакили учинчи совринга сазовор бўлди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.