Қозоғистонда ҳарбий доктрина устида иш олиб бориляпти. Мажмуавий чора-тадбирлар Қуролли кучлар бошқарув тизими, тайёргарлиги, техник қуролланиши, шунингдек, жанговар тайёргарлик ва фан соҳаларини ислоҳ қилишга қаратилган. Республика Мудофаа вазири ўринбосари Султан Камалетдинов маълум қилишича, бундан ташқари мамлакат арсенали замонавий ва юқори технологик қурол-яроғлар ва ҳарбий техника билан бойиши кутиляпти.
Султан Камалетдинов, Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари:
- Албатта, мамлакат мудофаа саноатига эътибор қаратилади, уларда ишлаб чиқариладиган маҳсулотга устунлик берилади. Шу билан бирга импортга боғлиқликни камайтириш, нарх ва сифат мутаносиблиги мазкур йўналишдаги асосий критерийлар сифатида кўрилади. Бу борада Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги билан конструктив иш йўлга қўйилган.
Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги замонавий қурол турлари яратиш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш кенгайишидан манфаатдор.
Абдумалик Сарманов таржимаси.