Қозоғистонлик ўқувчи қимиз қуювчи робот яратди

Қозоғистонлик ўқувчи қимиз қуювчи робот яратди

Киборг «Асилбек» деб ном олди. Жансултан Тўребек робот ясашга киришишдан олдин тайёрланди, материалларни ўқиб чиқди. Ҳатто синфдошлари фикрини ўрганди.

Жансултан Тўребек, ўқувчи:

Синфдошларим орасида ижтимоий сўров ўтказдик. Менинг яна бир саволим шундай эди: кофеинли ичимликларни қимизга алмаштириш керакми? 70 фоиз ижобий жавоб олдим. Шундан кейин мана шу  роботни ясай бошладим.

Ўқувчи устозлари билан бирга Асилбекни миллий либосда тақдим этиш мақбул, деган қарорга келди. Махсус пластик карта тутган ҳолда истовчилар робот билан гаплашиши мумкин. У қимизнинг фойдали жиҳатларини тушунтиради, сўнгра шифобахш ичимлик қуйиб беради.

Лойиҳа муаллифлари туман ва вилоят танловлари ғолибига айланди.

Лаура Жақсибекова, 2-мактаб ўқитувчиси:

- Лойиҳага баҳорда киришганмиз. Туманимизда бўлиб ўтган миллий лойиҳалар танловида қатнашдик. Унда ғалаба қозондик. Вилоят даражасидаги беллашувларда совринли ўринларни эгалладик. Ҳозир ишимизни республика аттестация комиссиясига топширдик.

Жансултан таъкидлашича, у республика танловида ҳам юқори натижа кўрсатади. Келажакда Ай-Ти мутахассиси бўлиш ниятида.

Абдумалик Сарманов таржимаси