Кўчманчиларнинг бой маданий-маънавий мероси билан
танишиш. V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида пойтахт аҳли ва меҳмонлари
шундай имкониятга эга бўлди. Этноовул концерт майдончасида «Буюк Дашт садолари»
гала-концерти ташкил қилинди. Унда машҳур мультичолғучи ва бастакор Едиль
Қусаинов ўз муаллифлик дастури билан қатнашди. Ижодкор кўчманчиларнинг зарбли
мусиқа асбоблари жўрлигида фойдаланадиган Буюк Даштнинг анъанавий фольклор
мусиқаси «Қўрқит» этно-ансамбли ва пуфловчи чолғу асбоблари оркестри садолари
билан бирга янгради. Таъкидлаш лозимки, Едиль Қусаиновнинг бетакрор ва ёрқин
асарларида этник ва замонавий мусиқа мотивлари уйғунлашган. Шунинг учун ҳам
улар оммалашган, тингловчилар қалбидан жой олган.
Едиль Қусаинов, бастакор, мусиқачи:
- Ушбу фестиваль, Кўчманчилар ўйинлари учун 4 та янги
асар яратдим. Улар оркестр билан бирга ижро этилади. Бизнинг ижодий
коллаборациямиздан мамнунман, яхши ишладик. Оркестр мусиқачилари – ҳақиқий профессионаллар!
Қадимий чолғу асбоблари овози замонавий мусиқа билан яхши уйғунлашади. Бундай
тандемни хорижликлар ҳам ёқтиради.
Абдумалик Сарманов
таржимаси