Астанада «Ёқутистон хазиналари» кўргазмаси очилди

«Ёқутистон хазиналари» кўргазмаси Саха халқининг ўзига хос санъати билан танишиш, маданияти ҳақида кўпроқ маълумот олишга ёрдам беради. Астанадаги Қозоғистон Миллий музейида тақдим этилган ўзига хос экспозицияда тош вазалар, бриллиант тақинчоқлар, қимматбаҳо  тошлар билан безатилган ханжарлар, мамонт тишидан ясалган сувенирлар қўйилган. Қозоғистонга Ёқутистоннинг Қимматбаҳо металлар ва тошлар давлат жамғармасидан ноёб минералогик коллекция ҳам келтирилди. Шунингдек, кумуш тақинчоқлар ва аёллар безаклари тақдим этилди. Йилқичилик мавзусига, ёқут эгарлари, юганлари ва тўқимларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Жами, Ёқутистоннинг 100 дан зиёд экспонати тақдим этилиши кутиляпти.

Андрей Захаров, «Ёқутистон хазиналари» кўргазмаси мудири:

- Ҳар бир экспонат ўзига хос. Улар ўзига хос, ўта қимматли. Бир-биридан фарқ қилади. Ичида энг қимматлилари - олмослар. Заргарлик буюмларининг ҳам қиймати ўта юқори. Қанча бриллиант ишлатилганига боғлиқ. Уларнинг ҳар бири бадиий аҳамиятга эга. Ва бунда биз кўргазма ғоясини ҳам юқори баҳолаймиз. 

Кумар Жунусов, Қозоғистон Республикаси Миллий музейи халқаро бўлими раҳбари: 

– Бу кўргазма форматига кўра бебаҳо, 4 бўлимдан иборат. Уларнинг ҳар бири санъатнинг маълум бир йўналишини акс эттиради. Умуман олганда, Қозоғистондаги Ёқутистон маданияти кунлари шу тариқа старт олди. Алмати ва бошқа майдончаларда ҳам шундай кўргазмалар ўтказилади. Албатта, бундай тадбирлар айнан Миллий музейда бошлангани бизни қувонтиради.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.