Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ комиссари Қосим-Жўмарт Тўқаев ислоҳотларини муносиб баҳолади

Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ комиссари Қосим-Жўмарт Тўқаев ислоҳотларини муносиб баҳолади

Жумладан, Фолькер Тюрк Конституцион суд тузилгани, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллик офиси мустаҳкамланиши, Президентнинг инсон ҳуқуқлари муҳофазасига содиқлиги, шу билан бирга, мамлакатда ўлим жазоси тўла бекор қилинганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда у Астанада  журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди. Матбуот анжумани давомида Тюрк Қозоғистонга зиддиятлар ҳудудидан олиб келинган ва меъёрий ҳаёт тарзига қайтарилган 700 дан ошиқ аёллар ва болалар учун ҳам миннатдорчилик билдирди. Хусусан, Сурия ва Ироқдан. 

Фолькер Тюрк, Инсон ҳуқуқлари бўйича бмт олий комиссари:

- Мен президентингизнинг инсон ҳуқуқлари мавзусига эътиборини юқори баҳолайман. Қозоғистон учун асосий ҳуқуқлар индивидуал даражада ҳисобга олиниши муҳим.

Абдумалик Сарманов таржимаси