Алматида II Қозоғистон — Россия медиафоруми бўлиб ўтди

Алматида II Қозоғистон — Россия медиафоруми бўлиб ўтди

Алматида II Қозоғистон — Россия медиафоруми бўлиб ўтди. Қозоғистон делегациясига Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин, Россия вакилларига — Россия Президенти девони раҳбари ўринбосариматбуот котиби Дмитрий Песков раҳбарлик қилди. Тадбирда қатор давлат идоралари, энг йирик Қозоғистон ва Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Давлат маслаҳатчиси таъкидлашича, президентлар Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Владимир Путин мамлакатлар ўртасидаги алоқалар намунали даражада эканлигига урғу берган. Бундай ўта юқори даражадаги ҳолатни сақлаб қолиш учун ҳар иккала томон барча йўналишларда мунтазам ўзаро ҳамкорлик қилиши лозим. Форум давомида медиа ишида сунъий интеллектдан фойдаланиш, ахборот ҳамкорлиги механизмлари, ёлғон ахборотга қарши курашда кучларни бирлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир доирасида Дмитрий Песков маълум қилишича, Россия ноябрь ойида юз берадиган Қозоғистон Президентининг давлат ташрифига ҳозирланяпти. У мазкур воқеанинг аҳамияти ва кўламига эътибор қаратди.

Абдумалик Сарманов таржимаси