Астанада иккинчи саноат парки қурилиши режалаштирилган. Унинг ҳудуди 433 гектарни ташкил қилади. Лойиҳа ишлари олиб бориляпти. Пойтахт ҳокимлигида маълум қилинишича, парк 10 та асосий кластерга бўлинган. Улар қаторида, жумладан, машинасозлик, қурилиш саноати, ёғочни қайта ишлаш, металлургия, енгил саноат, кимё ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика бор. Бўш ётган ишлаб чиқариш биноларида эса 150 дан зиёд янги лойиҳа ташкил қилиниши кутилмоқда. Умуман олганда, саноат парклари мамлакатга хорижий ва миллий капитални жалб этиш, ишлаб чиқариш, маҳсулот экспортини кенгайтириш, янги технологияларга эришиш, аҳоли бандлигини ошириш воситаси ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси