Қозоғистонда Хитой университети иш бошлади

Қозоғистон ва Хитой ўртасида гуманитар ҳамкорлик ривожининг янги босқичи бошланди. Астанада Пекин тил ва маданият университети филиали дастлабки талабаларга таълим бера бошлади. 100 нафар ёш қозоғистонлик икки дипломли дастур асосида ХХРнинг энг яхши мураббийларидан таржимонлик ва хитой тили ўқитувчиси ихтисослари бўйича таълим олади. Қозоғистонликлар Пекин университетининг мавжуд таълим воситалари ва тажрибасидан ҳам фойдалана олади. Академик мобиллик имкониятлари очилади. Эслатамиз, жорий йилнинг ёзида икки давлат раҳбарлари иштирокида Астанада Осмон ости  мамлакатининг етакчи илм даргоҳининг дунёдаги учинчи филиали ташкил этилди. Университет вакиллари мустаҳкам алоқалар туфайли бунга эришилганини таъкидлашди. 

Чжан Баоцзюнь, Пекин тил ва маданият университети вице-Президенти: 

– Пекин тил ва маданият университетининг 3 та брэнч-кампуси бор.  Улар Бангкок, Токио ва Астанада. Қозоғистондаги филиал икки давлат ўртасидаги илмий-таълимий соҳада ҳам, бошқа, шу жумладан, иқтисод ва маданият соҳаларида ҳам муносабатларнинг янада кенгайишига хизмат қилади. Президент Тўқаев ҳам ушбу таълим даргоҳида ўқиган, хитой тилини мукаммал ўрганган. Миллионлаб хитойликлар унинг билим даражасидан лол қолган. Менимча, унинг ҳаётий тажрибаси ҳозирги талабалар учун намуна бўлади, барча ўқишга кирганлар янги уфқларни кашф этади. Талабалар Қозоғистон ва Хитой маданиятини чуқур сингдиради, деб умид қиламиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.