Астанада британиялик режиссёрнинг «Тошбақа» фильми тақдимоти ўтказилди

Астанада британиялик режиссёрнинг «Тошбақа» фильми тақдимоти ўтказилди

Кичкина Ўрта Осиё тошбақаси саргузаштлари — катта экранда. Астанада британиялик режиссёрнинг Устюрт платосидаги энг чидамли жониворлардан бири ҳақидаги фильми тақдим этилди. Картина қиш қаҳратонида ҳам, жазирама кунларида ҳам сабр билан умр кечирувчи жондор ҳақида ҳикоя қилади. Суратга олиш ишлари, «Tasbaqa» табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси ёрдамида Манғистауда амалга ошди. Саксоун Босуортнинг айтишича, картинадан мақсад - ноёб тошбақа ҳақида ҳикоя қилишдан ташқари, табиатни муҳофаза қилишга эътибор қаратишдан иборат бўлган

Саксоун Босуорт, режиссёр, Буюк Британия:

- Фильм бир неча йил давомида яратилди. Мени Устюрт платоси, у билан боғлиқ табиат жумбоқлари қизиқтиради. Мазкур фильм зиммасидаги янада катта миссия – фақат Устюрт тошбақалари эмас, табиатни сақлаб қолиш ғоясини акс эттиргани билан ҳам қадрли. Қозоғистон экотизими тўғрисида изланишлар олиб боришни режалаштирганман. Фильм эса кўпроқ жойларда, таълим даргоҳлари, мактабларда намойиш қилинса қанийди.

Астанада ёввойи табиат халқаро фотокўргазмаси давом этяпти

Минтақавий экологик саммит арафасида пойтахтда очилган фотокўргазма ҳам табиатни муҳофаза қилиш мавзусини давом эттиради. Унда Лондон Табиат тарихи музейи олтмиш йилдан буён ўтказаётган ёввойи табиат фотографиялари танловига тақдим этилган энг яхши суратлар тақдим этилган. Экспозицияга инсон ва атроф-муҳит ўртасидаги нозик мувозанат, бетакрор экотизимларни акс эттирган асарлар қўйилган. Ташкилотчилар таъкидлашича, кўргазма иқлим ўзгариши, биологик хилма-хиллик камайиши, глобал даражада биргаликда фаолият юритиш каби мавзуларга эътибор тортади.

Салли Аксуорси, Буюк Британия бирлашган қироллиги ва Шимолий Ирландиянинг Қозоғистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Биз Қозоғистоннинг 2060 йилгача углерод нейтраллигига эришиш истагини, зиммасига 2035 йилгача иссиқхона газлари чиқаришни 17 фоизга камайтириш бўйича янгиланган мажбуриятлар олишини ққутлаймиз. Экологик саммит ташкил этилиши мамлакатнинг маълум бир иш режаси асосида фаолият юритишини намойиш қилади. Қозоғистонда табиатни асраш анъаналари мавжуд, биз бу соҳада ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдормиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси