Жорий йилда қозоқ адабиёти классиги, машҳур болалар адиби Бердибек Сўқпақбаев 100 ёшга тўлган бўларди. Ёзувчи юбилейи муносабати билан у туғилиб ўсган диёр – Алмати вилояти, Райимбек туманида катта анжуман ўтказилди, қаламкашнинг ҳайкали ўрнатилди. Тадбирда Сенат раиси Маулен Ашимбаев Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг табригини ўқиди. Ёзувчининг «Балаликка саёҳат», «Менинг исмим Хўжа», «Ўлганлар қайтиб келмайди» каби асарлари қозоқ адабиётининг бебаҳо хазинасига айланиб улгурди. У яратган, инсон руҳиятини ҳаққоний акс эттирган, қозоқнинг ўзига хослигини намойиш этган образлар халқ қаҳрамонлари сафига кириб улгурди. Бир қанча авлод болалари ёзувчи ижодини ўқиб улғайиши ҳам бунга далил бўла олади. «Ёзувчининг 100 йиллиги ЮНЕСКО нишонлаган кунлар қаторига киритилди. Бу эса сўз санъаткорига беқиёс ҳурмат кўрсатилганини англатади», деди Сенат спикери.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:
– Президентимиз мазкур тадбирнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди, барчангизга илиқ тилаклари ва ҳурматини изҳор этди. Маънавий камолот тимсоли бўла оладиган буюк шахсларни хотирлаш –элдаги авлодлар узвийлигига мисол бўла олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.