Қосим-Жўмарт Тўқаев Digital Bridge Форуми доирасида қатор учрашувлар ўтказди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Digital Bridge Форуми доирасида қатор учрашувлар ўтказди

Қозоғистон дунёдаги биринчи сунъий идрокни ўрганиш университети иш бошлаган Бирлашган Араб амирликлари тажрибасини ўрганади. Қозоғистон Президенти Digital Bridge халқаро форуми доирасида ушбу давлатнинг Сунъий интеллект, рақамли иқтисод ва масофадан ишлаш вазири Ўмар ал Уламо ва Абу-Даби Соғликни сақлаш департаменти раиси, G42 International бош директори Мансур Иброҳим ал Мансурий билан суҳбатлашди. Ўзаро суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим саҳифасига айланадиган Smart City лойиҳасига алоҳида эътибор берилди.

Давлат раҳбари, шунингдек, Стэнфорд университети профессори Илья Стребулаев билан суҳбатлашди. Улар венчур инвестициялари жалб этиш, Қозоғистоннинг СИ соҳасидаги стартаплари истиқболлари ҳақида фикр алмашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатимиз венчур инвестициялари бўйича минтақада пешқадамлигини кўрсатиб ўтди.

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров билан Давлат раҳбари таълим, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди. Таъкидлаш лозимки, компания Astana Hub расмий иштирокчисига айланди, Қозоғистонда офис очди ва Aiem.Ai марказида AI-лаборатория очди. Павел Дуров Қосим-Жўмарт Тўқаевга СИ соҳасидаги қўшма лойиҳалар ҳақида гапирди.

Қозоғистон Президенти Binance компанияси асосчиси Чанпэн Чжао билан ҳам учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев унинг жаҳон криптовалюта саноати ва молиявий технологик тизимларни оёққ қўйишдаги шахсий хизматларини юқори баҳолади. 2022 йилда Қозоғистонда Binance Lab базасида минтақавий хаб қуриш тўғрисида меморандум имзоланганч, мамлакатда блокчейн- ва криптотехнологиялар фаол ривожланяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси