Давлат раҳбари Анталия дипломатик форумида нутқ сўзлади

Давлат раҳбари Анталия дипломатик форумида нутқ сўзлади

Қозоғистон Президенти Анталия дипломатик форумининг «Mapping Tomorrow, Managing Uncertainties» панел сессиясида иштирок этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев жорий йилда жаҳон ҳамжамияти қаршисида турган, кун тартибини белгилайдиган асосий чорловлар ва тенденциялар бўйича ўз фикрини билдирди. Давлат раҳбари таъкидлашича, бугунги кунда минтақавий зиддиятлар маълум ҳудудлар билан чекланмайди, глобал муаммога айланади. Халқаро саҳнада БМТ ўрнини ҳеч нарса босолмайдиган, универсал ташкилотлигича қолади, аммо уни давр талабига жавоб бермайдиган жиҳатлардан халос қилиш, ислоҳ этиш даври келди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, бу жараёндаги асосий элемент — айнан Хавфсизлик кенгаши. Давлат раҳбари БМТ ва бошқа халқаро институтлар келажаги тўғрисида ўз фикрларини баён этди. у дипломатия зиддиятларнинг олдини олиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратди, жанжжалар юз беришини прогноз қилиш кераклигини таъкидлади. Бундан ташқари, Қозоғистон Президенти Яқин Шарқ воқеаларига ўз баҳосини берди. Унинг фикрича, музокаралар жараёнининг асосий масалаларига эътибор қаратиш зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси