Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ Президенти Дональд
Трампга хат йўллади. Унда 6 ноябрь
куни Вашингтонда
ўтказиладиган «Марказий Осиё - Америка Қўшма
штатлари» форматидаги саммитда қатнашиш таклифи учун самимий
миннатдорчилик билдирди. Давлат
раҳбари Америка етакчисининг
ташаббуси айни вақтида янграганини таъкидлади, унинг ички ва ташқи сиёсати, анъанавий
қадриятларга содиқлиги, тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга интилишини қўллаб
- қувватлашини билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

