Давлат суверенитети тўғрисида декларация қабул қилинганига 35 йил бўлди

Давлат суверенитети тўғрисида декларация қабул қилинганига 35 йил бўлди

Давлат суверенитети тўғрисида декларация қабул қилинганига 35 йил бўлди. Ўтган давр мобайнида Қозоғистон юксак муваффақиятларга эришди. Ҳужжатга киритилган асосий тушунчалар мамлакатимиз иқтисодий мустақилликка эришишига ҳам хизмат қилди. Ўтган ўттиз йилдан кўпроқ вақт давомида Қозоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 16 марта, экспорти – 15,5 марта ортди. Ташқи савдо жуғрофияси ҳам кенгайди. Ҳамкор давлатлар сони 195 тага етди. Айни вақтда, республика асосан хомашё чиқаришдан қайта ишлаш саноатини, IT, логистика, агросекторни ривожлантиришга ўтди. Геосиёсий харитада мамлакатимиз минтақавий ва халқаро даражадаги муҳим ўйинчилар қаторига кирди. Қозоғистон ишончли ҳамкорлар қаторидан ўрин олди. Мамлакатимиз БМТ, ШҲТ, МДҲ, ЕХҲТ, ТДТ ва бошқа ташкилотлар аъзоси бўлди. Айни вақтда, республика халқаро саҳнада ўз ташаббусларини илгари суряпти.


Гулмира Туканова, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Стратегик таҳлил бўлими бош эксперти:


- Замонавий Қозоғистонда мавжуд бўлган нарсаларнинг кўп қисми Давлат суверенитети тўғрисидаги декларациядан ўрин олган. Албатта, ўтган 35 йил давомида жуда кўп ўзгаришлар киритилди. Ҳозир 2022 йилларда қабул қилинган  ислоҳотлар рўёбга чиқяпти. Қишлоқлар даражасида ҳокимлар бевосита сайланяпти, муддати тугагани сабабли навбатдаги сайловлар ўтказилмоқда. Туман ва шаҳар даражасидаги сайловлар ташкил қилинаётир.


Абдумалик Сарманов таржимаси