Қозоғистонлик астрофотограф ишлари 35AWARDS (фЁрти файв эвОрдс) халқаро танлови топ-саҳифасига киритилди. Жорий йилда мазкур ижодий беллашувда 118 давлатдан бир минг олти юз нафардан зиёд ижодкор қатнашди. Ҳакамлар эътиборига 3 мингдан зиёд фотография тақдим этилди. Бир ойлик мини-танлов якунларига кўра, Евгений Бондарнинг "Темир эдельвейс" иши энг яхшилар қаторига киритилди. Шуни ҳам айтиш керакки, қарағандилик ижодкор бу танловда икки аввал ҳам қатнашган. Сўнгра анъанага айлантирган. Ҳаваскор астроном 2016 йилдан фотографиялар билан шуғулланади. Телескоп харид қилгач, осмон ва юлдузлар гўзаллигини бошқаларга ҳам кўрсатишни истади. Фотографнинг ўзи астропейзаж жанрида ишлашни яхши кўришини, чунки у томошабинларга катта эстетик таассурот беришини айтади. Евгений келгусида ҳам тегишли фототанловларда қатнашишмоқчи, у Қозоғистонда имкон қадар кўпроқ ғаройиб манзараларни суратга олиш ниятида.
Евгений Бондарь, астрофотограф:
- «Темир эдельвейс» - бу Тургендаги плантацияда қурилган обсерватория. Мазкур обсерватория мазкур платода ўсадиган, Қизил китобга киритилган гул шаклида қурилган. Яъни, бино гулга ўхшаб бунёд этилган. Ақмўла, Қарағанди вилоятларидаги бир қанча чиройли ҳудудларга боришни истардим. Алмати яқинида ҳам жуда чиройли пейзажлар бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси