Қосим-Жўмарт Тўқаев Қарағанди вилоятига амалий сафари
Qarmet металлургия гигантига ташрифдан бошланди. комбинат йилига 5 ммиллион
тонна пўлат эритиш қувватига эга. Ўтган йили корхона 3 миллион тонна тайёр
маҳсулот сотилди, шундан 2 миллион тоннаси экспортга кетди. Президент
чўян эритишга мўлжалланган домна печи, конвертор цехи ва тинимсиз металл қуювчи машиналар ишини кузатди.
Бугунги кунда корхонада 3
ярим миллиард доллар қийматга эга лойиҳалар рўёбга чиқариляпти.
Вадим
Басин, «Qarmet» бош директори:
-
Биз «5-9-5» дастурини рўёбга чиқарамиз. яъни,
5 миллион тонна темир-руда концентрати, 9 миллион тонна кўмир ва 5
миллион тонна пўлат бера бошлаймиз.
2023-2028 йиллар давомида
бунга эришилади.
Qarmet комбинатида кенг кўламли модернизация ва реновация ишлари давом этяпти.
Давлат раҳбари саноат
хавфсизлиги масаласида ва комбинатни табиий газга ўтказишда юқори сифат стандартларига риоя этиш кераклигини кўрсатиб ўтди.
Натижада, фақат биринчи
босқичда экологияга зарарли таъсир кескин камаяди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Биз дарҳол ишга киришиб кетган мамлакатимиз ичидаги
инвесторни таклиф этиб, тўғри йўл тутдик. Комбинатдаги аҳвол аввалгидан
сезиларли даражада яхшиланган. Лекин тўхтаб қолмаслик керак. Энг муҳим вазифа
– Qarmet комбинатининг шуҳратини тиклаш, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жиддий
эътибор бериш, деб ўйлайман. Бу ишлар бошланиб кетди. Йил сайин ўзим бу ерга
келаман ва комбинат қандай ривожланаётганини кўздан кечираман. Биз илғор
нуқталарга чиқамиз, деб ҳисоблайман.
Давлат раҳбари диспетчерлик-аналитик марказга ҳам
борди. Унда барча шахталарнинг аҳволи кузатиб борилади, газ даражаси таҳлил
қилинади ва видеоалоқа орқали кончилар иши мувофиқлаштирилади. Қосим-Жўмарт
Тўқаев 620 метр чуқурликдаги Саранск шахтаси кончилари билан шахсан мулоқотда
бўлди.
- Қосим-Жўмарт Кемелевич, шахтёрлар номидан шахсан
сизга миннатдорчилик билдирамиз. Энг муҳими, техника хавфсизлигига риоя
қилиняпти, маҳаллий инвестор туфайли аҳвол яхшиланди.
Сўнгра Давлат раҳбари Креатив технологиялар марказига борди.
Бу ерда ёшларнинг ижодий
қобилиятини рўёбга чиқариш учун ҳамма нарса бор. робототехникв, автомоделлаштириш, дронлар секциялари, дастурлаш, журналистика мактаблари ишлаяпти.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Қарағанди вилоятига сафари давомида яқинда очилган «Каусар» ўқувчилар саройи фаолияти билан танишди.
Ундаги тўгарак ва секцияларда бир ярим минг бола шуғулланади.
Hi-Tech цех, ижодий устахона,
хореография
зали, STEM-лаборатория, экомарказ, спорт ва ўйин майдонлари бор.
Абдумалик Сарманов
таржимаси