Сал-сери санъатининг
асосчиси, халқ бастакори Биржан сал Қўжағулули – 190 ёшда. Пойтахтда «Арқанинг қўшиқ-куй
мероси» деб аталган ижодий кеча ўтказилди. Тадбирда Биржан
салнинг машҳур ижод намуналари ижро этилди. Шу билан бирга, таниқли
бастакорнинг умр йўли ва ижоди ҳақида кўпчилик билмаган маълумотлар берилди. Концертдан
мақсад номи афсоналарга улашиб кетган ижодкорнинг миллат маданий кодининг
беназир асарларини тақдим этиш эди. Ташкилотчилар
таъкидлашича, бундай тадбирларнинг тез-тез ўтказилиши жуда муҳим аҳамиятга эга.
Ерлан Рисқали, «Қазақконцерт» бадиий раҳбари:
- Бу санъатнинг оммалашишини, халқ эътиборига тушишини
истасак, уни тарғиб қилишда давом этишимиз керак. Трендга айлантириш керак. Тренд
бренд бўлсин. Миллий санъат қозоқлигимизни дунёга намойиш этади. Тан олдиради.
Миллий санъат ана шундай!
Жанғали Жүзбай, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб:
- Биржанни уч жузнинг катталари маъракаларига чақирган. Катта
айтишувларга чақирган. Унинг номи тарихда қолган. Ҳам оқин, ҳам айтишув устаси
эди. «Биржан - Сара» учрашувини эслайлик. Биржан, Сариарқада ҳам, Жетисуда ҳам,
жанубда, шарқда, ғарбда ижод қилган сал-серларнинг устози, отаси бўлган. Қўшиқчилик
тарихида унинг тутган ўрни бўлакча.
Абдумалик Сарманов
таржимаси