«Буюк Дашт юриши» халқаро марафони май ойида старт олиши режалаштирилган. Ҳозирда унга тайёргарлик жадал давом этмоқда. Тадбирда 15 та давлат вакиллари иштирок этади. Улар беш кун ичида Алмати вилоятининг кўркам ва тарихий жойлари орқали 500 километр йўл босиши керак. Минтақа ҳокимлиги маълум қилишича, тадбирнинг асосий воқеалардан бири – наслдор отлар кўргазмаси бўлади. Меҳмонлар Қозоғистондаги ўзига хос от зотлари билан танишади. Шунингдек, ҳунармандлар ярмаркаси ташкил қилинади. Таъкидлаш лозимки, халқаро марафон Алмати вилоятининг сайёҳлик жозибадорлигини ошириши, мамлакатнинг спорт имижини мустаҳкамлаши кутилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

