2026 йилда Қозоғистон
Ҳукумати иқтисод ва ижтимоий ҳаётнинг муҳим йўналишлари билан боғлиқ ҳуқуқий
ҳужжатлар билан банд бўлади. Бош вазир давлат органлари етакчиларига ҳар бир
қонун лойиҳаси сифатли тайёрланиши ва ўз вақтида Мажилисга топширилишини жиддий назорат қилишни топширди. Шунингдек,
давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ортиқча бюрократияни бартараф
қилиш ва тезкорлик билан ишлаш зарур, дея таъкидлади Ўлжас Бектенов. Адлия
вазирлигига Давлат раҳбари, Президент Девони ва Ҳукуматнинг қонунчилик бўйича
топшириқлари бажарилишини кузатиб бориш топширилди.
Ўлжас Бектенов,
Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Давлатнинг
иқтисоддаги иштироки чегаралари, бошқарувга бўлган ҳуқуқий талаблар аниқ
кўрсатилиши лозим. Биз ходимлар ҳуқуқларини муҳофаза қилишни яхшиловчи,
ижтимоий таъминот тизимини мустаҳкамловчи меъёрий базани такомиллаштиришда
давом этамиз. Шунингдек, нефть-газ кимёс саноатини ривожлантиришга тизимли ва
мажмуавий ёндашишни таъминловчи қонунчилик ташаббуслари устида ишлаймиз. Келгуси
йилда жами 12 та қонун лойиҳаси тайёрланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

