Қозоғистон Президенти элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Қозоғистон Президенти элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Ақўрдада Қозоғистон Президентига саккиз давлат – Украина, Ҳиндистон, Жазоир, Швеция, Бельгия, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия, Латвия, Грузия фавқулодда ва мухтор элчилари ҳамда Бирлашган Миллатлар ташкилоти вакили ишонч ёрлиқларини топширди. Президент ўз сўзида Қозоғистон мунтазам кўп векторли ва мувозанатланган ташқи сиёсат юритаётганини таъкидлади ҳамда мамлакат конструктив мулоқот ва ўзаро фойдали ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Давлат раҳбари янгидан тайинланган элчилар Қозоғистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилишига ишонишини айтди ва расмий шаклда дипломатик миссияларнинг бошланиши билан табриклади.

Абдумалик Сарманов таржимаси