Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов бугун Қирғизистон пойтахтида ўтказиладиган ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида қатнашади. Иштирокчилар Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳудудида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини муҳокама қилади. Шунингдек, МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши ва Евроосиё ҳукуматлараро кенгаш доирасида геодезия ва картография, сертификация ва товарлар божхона декларацияланиши масаласида фикр алмашади. Айни вақтда, саноатнинг турли соҳаларида кооперация лойиҳалари, энергетика ва қишлоқ хўжалигида ҳамкорликда ишлаш масалалари кўрилади. Тадбирлар якунида қатор ҳужжатлар имзоланиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.