БМТ штаб-квартирасида Хавфсизлик кенгашига сайланган давлатлар байроқлари кўтарилди. Қозоғистоннинг ташкилот қошидаги доимий ваколатхонаси ходимлари тантанали маросимда қатнашди. Мальта, Мозамбик, Швейцария, Эквадор, Япония ўз байроқларини ўрнатди. Таъкидлаш лозимки, янги йилнинг биринчи кунида шундай маросим ўтказиш анъанасини 2018 йил январида, умумжаҳон ташкилотига Қозоғистон раислик қилган вақтда бошлаб берганди. Эслатамиз, мамлакатимиз Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб БМТ Хавфсизлик кенгаши муваққат аъзоси ва Хавфсизлик кенгаши раиси этиб сайланган.
Ақан Рахметуллин, Қозоғистон Республикасининг бмтдаги доимий вакили:
- Маросим Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар уруш ва тинчлик, дунёда хавфсизликни таъминлаш билан шуғулланувчи ушбу ташкилот иши нақадар муҳимлигини ҳис этиши учун зарур. Айни вақтда, тадбир мамлакатлар учун Хавфсизлик кенгашининг ишига эътибор, ўзлари илгари сураётган устувор мақсадларни намойиш этишга хизмат қилувчи қўшимча майдон вазифасини бажаради. Афсуски, бу фаолият кўплаб хавфсизликка доир муаммолар билан тўқнаш келмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси