Астана ва Алатау махсус мақом олди

Астана ва Алатау махсус мақом олди

«Алатау шаҳрининг махсус мақоми тўғрисида» қонун март ойининг охиригача қабул қилинади. Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғариннинг таъкидлашича, янги Конституция меъёрларини рўёбга чиқариш доирасида Астана ва Алатау учун махсус ҳуқуқий тартибни белгилаб берувчи қонун лойиҳалари тайёрланган. Шу жумладан, Алатау шаҳри илғор халқаро стандартлар жорий этилган «жадал ривожланиш зонаси» сифатида кўрилади. Учувчисиз транспорт ва рақамли активларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Қозоғистон пойтахти учун шаҳарсозлик, миграция ва транспорт соҳасида янги бошқарув механизмларидан фойдаланилади. Ҳар иккала ҳужжат инвестиция жалб этиш ва маҳаллий давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга қаратилган.

Серик Жуманғарин, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири:

- Солиқ солиш ва бюджет муносабатларида алоҳида тартиб қўлланилади. Ҳозир Конституциявий қонун лойиҳасини Парламент кўриб чиқяпти. Жорий йилнинг 20 мартида Парламент палаталари қўшма йиғилишида биринчи ўқишдан ўтиши кутиляпти. 27 мартда — иккинчи марта ўқилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси