Астанада барча зотларга мансуб итларнинг «Ишим ёғдуси – 2024» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унинг «Қозоқ тозиси» экспозицияси намойиш этилди. Экспертлар экстерьерига қараб итларга баҳо беришди, шунингдек, уларнинг генеалогияси ва насли тозалиги борасидаги ҳужжатларни ўрганишди. Мутахассислар фикрича, қозоқ овчи итлари чаққонлиги, тоқатлилиги ва ювошлиги билан ажралиб туради. Шу кунгача Қозоғистон кинологлар иттифоқида 3 мингтача този рўйхатга олинди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, сентябрь ойида този зотини расман тан олиш бўйича Халқаро кинология федерацияси қарор чиқариши кутиляпти. Кўргазмада Қозоғистон ва қўшни давлатлардан келтирилган итлар иштирок этди.
Бауржан Серикқали, Қозоғистон Кинологлар иттифоқи президенти:
– Кўргазма – този зотини оммалаштиришнинг усулларидан бири. Айни вақтда, кўргазма доирасида биз шажараси бўлмаган итларни кўздан кечирамиз, кўрикдан ўтиш имкониятини берамиз, натижаларга қараб халқаро намунадаги ҳужжатлар топширамиз.
Абдумалик Сарманов
таржимаси