Disney мультфильмлари қаҳрамонлари қозоқча гапиради

Disney мультфильмлари қаҳрамонлари қозоқча гапиради

Disneyнинг яна учта мультфильми қаҳрамонлари қозоқ тилида гапира бошлайди. Улар қаторида «Бошқотирма 2», «Моана»нинг иккинчи қисми ва «Муфаса: Қирол Шер» картинаси бор. Компаниянинг анимация ленталари ишлаб чиқариш бўйича вакилининг таъкидлашича, тарихан дубляж ва локализация контент устида олиб бориладиган ишларнинг узвий қисми. Мультфильмлар тез кунларда катта экранларга чиқиши кутиляпти. «Қозоқ тили» жамияти жаҳонга машҳур студиянинг картиналарини илгарилатишда қатнашмоқчи. Анимацияни овозлаштиришда кўпдан буён ишлатилмаган, унутилаёзган қозоқча сўзлардан ҳам фойдаланилган. 

Шаҳ-Мурат Ўрдабаев, дубляж режиссёри:

– Енжарлық – хуноб бўлиш! Мазкур кино кўпчилик билмаган бу сўзни эслашга ёрдамлашади. 1,5-2 соат давомида кадрда бўлган Хуноблик зерикади, сиқилади. Ва болалар буни тушуниб етади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.