Қозоғистон делегацияси Шанхайдаги
VII Хитой халқаро импорт кўргазмасида
мамлакатнинг ютуқлари, шу жумладан, электрон ва
молия хизматлари, трансчегара савдоси, инвестициявий иқлимини
тақдим этди. Унинг очилишида республика
Ҳукумати бошлиғи Ўлжас Бектенов, ХХР, Малайзия, Ўзбекистон, Монголия ва Сербия ҳукуматлари
етакччилари қатнашишди. Кўргазмада Қозоғистон иккита
павильон тиклади. «Янги
давр, умумий келажак»да
мамлакат тадқиқотчиларининг стартаплари қўйилди. Тижорат
павильонида 50 та қозоғистонлик маҳсулот ишлаб чиқарувчи онлайн-сотувлар
ташкил қилишди. Атиги бир неча соат ичида бизнесменлар
Қозоғистонда ишлаб чиқарилган турли товардарни сотиш ҳисобига 22 минг
доллар даромад
кўришди. Таъкидлаш лозимки, жорий
йилда Қозоғистон павильони 2 марта
кенгайди. Умуман олганда, кўргазмага ҳар йили 300 минг
нафардан зиёд хитой савдогари келади.
Арман Шаққалиев, Қозоғистон
Республикаси Савдо ва интеграция вазири:
- Хитой халқаро кўргазмаси биз учун мутлақо ўзига хос
майдонча. Ишлаб чиқарувчилар унда салоҳиятини тўла очишига, маҳсулотни тақдим
эта олишига ишончимиз комил. Бу эса
алоқаларни кенгайтиришга, хитойлик ҳамкорлар билан алоқа боғлашга туртки
беради. Биз 50 дан зиёд Қозоғистон компаниясини келтирдик, ассортиментда мойли-ёғли
маҳсулотлар, ичимликлар, асал, текстиль, гўшт маҳсулотлари бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси