Астана иқтисодига яна 632 миллиард тенгедан зиёд инвестиция киритилди

Астана иқтисодига яна 632 миллиард тенгедан зиёд инвестиция киритилди

Астана йилнинг биринчи ярмида 632 миллиард тенге инвестиция жалб этди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга кўп. Пойтахтнинг 6 ойлик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши кўрсаткичлари ҳақида ҳоким Женис Қасимбек Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. Унинг таъкидлашича, барча асосий йўналишларда ижобий динамика кузатиляпти. Қайта ишлаш саноати, тиббиёт, таълим, транспорт ва логистикада лойиҳалар фаол рўёбга чиқариляпти. Давлат раҳбарига бунёд этилаётган мактаблар, тиббиёт марказлари, уй-жойлар тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев пойтахтни ривожлантириш ва V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик бўйича қатор топшириқлар берди.


Женис Қасимбек, Астана ҳокими:


Президентга иситиш мавсумига тайёргарлик тўғрисида маълумот берилди. Ўтган йили биз қўшимча 3 объектни ишга туширдик. ТЭЦ-3, ГТС – 2 туфайли қўшимча 1 минг гигакалория энергия ишлаб чиқарилди. Бир неча йиллик ривожланиш учун захирамиз бор. Ишлар давом этяпти. Шунингдек, янги ўқув йилига тайёрланиш бўйича ҳисобот бердик. Режаларга кўра, 20 та янги мактаб фойдаланишга топширилади. Келгуси уч йил ичида 60 та таълим даргоҳи ишга тушади.


Абдумалик Сарманов таржимаси