Осиё инфратузилмавий
инвестициялар банки - Қозоғистоннинг инфратузилмавий лойиҳаларни рўёбга чиқариш
бўйича стратегик муҳим ҳамкори. банк Қосим-Жўмарт Тўқаев банк президент Цзоу
Цзяи билан учрашувда буни таъкидлади. Давлат раҳбари Ҳамкорлик тўғрисида
атрофли келишув имзоланганини қутлади. У иқтисодий ўсиш ва минтақавий
ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
– Банк билан бирга
умумий қиймати 2,6 миллиард доллар бўлган 9 та лойиҳани рўёбга чиқаряпмиз. Улар
келгуси алоқа ва ҳамкорлик элементларига айланади, деб ўйлайман.
Томонлар
таъкидлашича, ўзаро ҳамкорлик салоҳияти юқори. Келгуси йилларда Қозоғистон
инфратузилмавий секторини модернизация қилиш ниятида. Таъкидлаш лозимки, ҳозир Осиё
инфратузилмавий инвестициялар банки Қозоғистондаги қатор лойиҳаларни рўёбга
чиқаряпти. Улар қаторида шамол электростанциялари, «Жезқазған – Қарағанди», Ақтўбе–
Қарабутақ – Улғайсин» автомобиль йўллари участкалари ва Алмати айланма темир
йўли бор.
Цзоу Цзяи, Осиё инфратузилмавий
инвестициялар банки президенти:
- Аввало илиқ
сўзларингиз ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкига кўп йиллик ёрдамингиз
учун миннатдорчилик билдираман. Қозоғистон ва бошқа акциядорлар кўрсатган ишонч
учун мамнунман. Банк фаолиятидаги дастлабки ўн йил ютуқларига асосланган
узвийликни таъминлайман. Мижозларнинг ўзгараётган эҳтиёжларига дарҳол жавоб
бера олиш учун ривожланишга интиламан.
Абдумалик Сарманов таржимаси

