Қозоғистонда референдумга тайёргарлик ишлари якунланди

Қозоғистонда референдумга тайёргарлик ишлари якунланди

Барча даражадаги референдум комиссиялари республика умумхалқ овоз беришини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишларини якунлади. Марказий референдум комиссияси раиси Нурлан Абдиров маълум қилишича, 10 мингтадан зиёд референдум участкаси ишлаб турибди. Турли комиссияларнинг 71 минг нафардан зиёд аъзоси семинарларда иштирок этди. 68 та хорижий матбуот воситаларидан 185 та вакили референдум жараёнини кузатади. Сиёсий кампанияда қатнашувчи жамоат бирлашмалари, нотижорат ташкилотларни аккредитациялаш ишлари якунига етди.

Нурлан Абдиров, Қозоғистон Республикаси Марказий Референдум комиссияси раиси:

- Бу йўналишда марказий ва минтақавий референдум комиссиялари томонидан аккредитация ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирлар кўрилди. Келиб тушган аризаларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, рўйхатга олиш амалга оширилди. Шу кунгача аккредитация бўйича тегишли ишлар ниҳоясига етди. Жами, 256 та ташкилот рўйхатга олинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.