Қозоғистонда Astana
Hub ва Инновациявий технологиялар паркини бирлаштириш таклиф қилинмоқда. Бу мамлакатда ахборот-коммуникациявий экотизимни
ривожлантиришга, шунингдек, халқаро айти-стартаплар
технопаркининг бошқа инновациявий йўналишлардаги муваффақиятли амалиётларини
кенгайтиришга хизмат қилади.
Мажилисда
инновациявий фаолият соҳасида давлат кўмаги тизимини такомиллаштириш
масалаларига оид айрим қонунчилик ҳужжатларига шу ва бошқа тузатишлар киритиш
тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим этилди. Тегишли муассасанинг вазир ўринбосари ҳужжатнинг асосий мазмуни билан
таништирди. Қаниш
Тулеушин таъкидлаганидек, Фуқаролик ва Тадбиркорлик Кодексларига, шунингдек, республиканинг
8 та қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилган. Улар 4 та асосий блок бўйича гуруҳланган. Вазирлик маълум қилишича, дастлабки иккитаси иккита
паркни бирлаштиришнинг барча қонуний жараёнларини тартибга солишга, уларни
молиялаштириш ва ўз харажатларини ўзи қоплашига эришишга тааллуқли.
Қаниш
Тулеушин, Қозоғистон
Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири
ўринбосари:
- Учинчи блок инноваторлар учун Ягона ойна маълумотлари
тўлдирилишини таъминлашга йўналтирилган, бу ахборот ва кўмак чоралари олишни
марказлаштиришга имкон беради; шунингдек, тўртинчи блок венчур бозорини равнақ топтиришга тегишли бўлиб, венчур
фондларини ҳаммолиялаштиришда ажратилган маблағлар самарадорлиги ва
натижадорлигини баҳолашга қаратилган. Рақамли
тараққиёт вазирлиги томонидан миллий инновациявий тизимнинг Ягона ойнаси
яратилган, у иккита асосий бўлимдан иборат: Инновациявий
кўмак портали ва Рақамли илмий портал.
Абдумалик Сарманов таржимаси